Катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати

  • 1 May 2018
  • 31 May 2018

Наманган вилояти Мусобақа бази-бир сабабларга кўра номалум муддатга қолдирилди. 

(Наманган ш.) қўшимча малумотлар учун Мамуриятга мурожат қилинг.

Катталар ўртасида

Йўналишлар: Кик- лайт, лайт-контакт, семи-контакт, лоу-кик, фул-контакт ва К1 йўналишлари:  

 

Вазн тоифалари:

(15-16 ёш) -42кг; -45кг, -48кг; -51кг; -54кг; -57кг; -60кг; -63,5кг; -67кг; -71кг; -75кг; +75кг

(17-18 ёш) -42кг,-45кг,-48кг,-51кг,-54кг,-57кг,-60кг, -63.5кг,-67кг,-71кг, -75кг,+75кг

(19-35 ёш) -51кг,-54кг,-57кг,-60кг,-63.5кг,-67кг,-71кг, -75кг,-81кг,-86кг,-91кг,+91кг

 

Мусобақага иштирок этиш учун талаблар

  • Мусобақада Ўзбекистон ҳаваскор профессионал кикбоксинг Ассоциациясининг худудий бўлинмалари томонидан тавсия қилинган жамоалар иштирок этадилар.
  • Мусобақа иштирокчилари Ўзбекистон ҳаваскор профессионал кикбоксинг Ассоциациясининг аъзоси бўлиши шарт.
  • Мусобақада қатнашиш учун спортчилар қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари шарт:

        - шахсини тасдиқловчи ҳужжат (ёшлар учун туғилганлик хақида гувоҳнома, катталар учун фуқаролик паспорти);

        - ота-она розилиги ҳақида ҳужжат;

        - тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат;

        - спортчини суғурта килинганлигини тасдикловчи суғурта полиси;

        - мусобақага қатнашиш бадали тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

  • Мусобақа иштирокчилари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий мусобақалар босқичи иштирокчилари, ғолиблари ва совриндорлари бўлишлари керак.
  • Мусобақада иштирок этиш бадалининг максимал миқдори кикбоксинг спорт турининг битта йўналиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида белгиланади.
  • Мусобақада иштирок этиш бадалининг аниқ суммаси Ассоциация буйруғи асосида белгиланади ва унинг суммаси бадалнинг максимал миқдоридан кўп бўлиши мумкин эмас.